Илмий техник кенгаш баёни №5

 


Утверждаю

Председатель Государственного

комитета связи, информатизации и телекоммуникационных технологий Республики Узбекистан

 

___________________Х. Мирзахидов

«19» январ 2015 года

 

 

Протокол № 5

Научно-технического совета ГоскомСИТТ

 

29 декабря 2014 г.                                                                                          г. Ташкент


Председательствовал:

А.Н. Файзуллаев–Зам. Председателя ГоскомСИТТ

Участвовали:      

Мухитдинов М., Камалов Ю., Зияев З., Чекашкина Т., Гафуров А., Джураев И., Таджибаева Х., Тухтаев У., Мелибоев Ш.,  Исаев Х., Умарходжаев Ф., Абидов Б.,    Гафуров А., Умаров О., Гатаулина А.,     Хакимов З.,Кунгуров Ф., Набишев Д., Хошимходжаев А., Джалалов М.,  Худайбердиев М., Ахмедов Д., Муллабоев К. , Хасанов Х., Холмедов Х., Джураев А.

Отсутствовали:

Максудов Ж.

Повестка дня

1.     Итоги конкурса научно-исследовательских работ.

Докладчик: Мухитдинов М.М.

2.     Об итогах республиканского конкурса среди студентов ТУИТ на стипендию научно технического общества радиотехники, электроники и связи.

Докладчик:  Мухитдинов М.М.

3.     О Государстственном стандарте Республики Узбекистан «Государственные требования к повышению квалификации и переподготовке кадров в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий».

Докладчик: Муллабоев К.Ю. – начальник отдела ГоскомСИТТ.

4.     Разное.

 

А.Файзуллаев: Хурматли илмий-техник кенгаш аъзолари.  Бугун илмий- техник кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига 4 та масала киритилган.

Биринчи масала 2015 йилга ўтказиладиган илмий тадқиқот ишлари бўйича ўтказилган танлов натижаси, кейинги масала Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорлари талабалари бизнинг жамият стипендиясини олиш учун ўтказилган танлов натижалари, учинчи масала алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар сохасида ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат талаблари ҳужжати лойиҳасини кўриб чиқиш.

Кун тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар борми?  Бўлмаса кун тартибидаги биринчи масала бўйича сўзни Муҳсинжон Мўминовичга берамиз.

М. Муҳитдинов: Хурматли илмий-техник кенгаш аъзолари, маълумки, ҳар йили биз шу илмий ишларга танлов эълон қиламиз. Танлов бўйича ҳужжатлар 20 октябргача қабул қилинади, тизимдаги корхоналардан Тошкент ахборот техналогиялар университет ва унинг филлиалари, ДУК “Unicon.uz”, Бепро ҳамда "Узинфоком"дан илмий ишлар топширилди, жами бўлиб 51 та илмий иш топширилди, шундан 24 таси илмий иш, 27 таси ўқув қўлланмалари.  Университетнинг илмий ишлар бўйича проректори таклиф берди ўқув қўлланмаларни режа тузиб, танлов ўтказмасак, ҳар йили ўқув қўлланмаларга режани тузамиз, ҳар йили режа бўйича уларга вазифа берамиз, лекин маблағ Васийлик кенгашидан ажратилмайди ва Университет ишни бажармайди. Мана шу охирги 2-3 йил ичида режадаги ўқув қўлланмалар бажарилмай колди. Иккинчидан, буларнинг асоси шундайки, ҳар битта ўқитувчининг бир йиллик юкламаси 1500 соат бўлса, кунига 6 соатдан бўлса, 3 соати дарсга, 3 соати ўша методик қўлланмаларни яратишга. Ҳар бир ўқитувчи шу ишни бажариши керак, ўқув қўлланмани яратиши керак. Шунинг учун биз ҳамфикрлик билан бу йилги ўқув қўлланмаларни бугунги илмий кенгаш йиғилишида кўриладиган кун тартибидан олиб қўйсак. Энди фақат илмий ишларга келсак, 24 та иш, бу ишларни танлашда ҳаммаларинга тақдим этилган, қанақа баҳолаш керак, қанчалик бу ишни кераклиги асосланганми, асосланмаганми, қанчалик долзарблиги, унга неча балл бериши фоизигача, ҳаммасини берганмиз. Лекин илмий ишлар ҳаммаси ҳар хил ёзилган, ҳар хил тарзда тақдим этилган. Бунга илмий кенгаш йиғилиши аъзолари ҳам баҳосини қўйиб, баллини қўйиб, таҳлилини қилиб, биз бошқа рецензентларни ҳам бу ишга жалб қилганмиз. Натижада мана бугунги кунда кўп мухокамадан кейин, Қўмитамиздаги мухокамалардан кейин мана қўлларингда жадвал, 24 та ишдан(1-илова, 1-жадвал ), 7 та иш баллма-балл турипти (1-илова, 2-жадвал), 64 баллдан 35 баллгача тушдик.  35 дан у ёғига тушишига имконият бўлмади, у ишларни ўзи ўқиб чиқсангиз, хулосаси ҳам кечирасиз-у, нима натижа оламиз деганда умумий гапдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Албатта, бизнинг баъзи рецензиатларимиз приципиаллик билан баҳо беришди, баъзилари юмшоқ тарзда, либераллик, кўнгилни кенг қилиб қўйганлари ҳам бўлди. Мана қўлларингизда 7 та иш жадвал кўринишида тақдим этилган. Энди бу 7 та ишни ҳам аслида айтишим керакки илмий ишларни бир режалаштираётганда 3 йилга чўзмаслик, молиялаштиришда ҳажмини камайтириш ва асослаш керак.

Қарши бўлмасангизлар 7 та ишни тавсия қилсак. Бундан ташқари ТАТУ рахбарияти томонидан 11-декабрда қўшимча 3 лойихани тақдим этилди. Бу ишларда нима мақсад, қандай натижалар олмоқчисизлар? ТАТУ ни илмий ишлар проректори З.Хакимов жавоб берсинлар.

З. Хакимов: Хурматли раис ва илмий-техник кенгаш аъзолари!

Бу ерда университет тарафидан кўриб чиқилаётган 3 та масала бор, 3 та лойиҳа бўйича биз берганмиз, Бобомуродов масаласида Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сохасида АКТ ривожлантиришни иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб бериш эди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш деганда биз фақатгина стипендия ёки пенсияларнимас ҳаммасини кўриб чиқишни ва республиканинг қайси қисмида қанчалик давом этаётганлиги тўғрисида кўриб, уни таҳлил қилиб беришимиз керак эди. Бу ерда фақатгина ногиронлар бор, касал, болаларни хасталик тарафидан, мисол учун, ҳар битта вилоятда кўрадиган бўлсак, юраги оғрийдиган ёши катталарга ойига 3тадан таблеткалар берилиши, ёш болаларни юрак оғриғи билан энг кўп касал бўлиши тўғрисида маълумотлар йиғиб, умумий республика миқёсида кўтариб, кўрсатиб бериш ва уларни иқтисодий самарадорлигини рейтинг бўйича вилоятлар кесимида ҳаммасиини бўлиниши ва ҳоказоларни базасини шакллантирган ҳолда, статистик маълумотлар йиғган ҳолда база яратиш ҳисобланади.

М.Мухитдинов: Буни сохамизга қанақа алоқаси бор? Мухлатини нима қиламиз? Молиялаштириш хажми камайтириш керак.

З.Хакимов: Мухлатини, базани яратишда хабарингиз бор, бу бир йилда қилиб бўлмайди шунга иложи борича 2 йилда тугатишни мўлжалашимиз керак, чунки бу катта иш, республика миқёсида олиб бориладиган иш ҳисобланади. Яна битта нарсани айтиб ўтишим керак Муҳсин Муминович, бу ерда 2 та иш ҳам бор, ҳали қилинмаган. Мисол учун, Разработка информационной системы интеграции, платформа для ...

А.Файзуллаев: Ҳозир ман айтаман бу иш бўйича. Хурматли кенгаш аъзолари, ТАТУ 3 та лойиҳа берди, 11 декабрда биттаси мана интеграционная платформа ҳозир айтмоқчи бўлганингиз, натижасида ахборот тизими яратмоқчисиз, лекин  давлат буюртмаси деган нарса бор, алоҳида ҳозир бугунги кунда 22 млрд. сўмлик 2015 йилга давлат буюртмаси шакллантирдик, соат 17-00да республика комиссияси йиғилиши бор, шу давлат буюртмасини ҳам кўрамиз, шуни ичида бу ўтирибди, биз унга 5-5,5 млрд. киритганмиз, ягона платформага, Электрон хукумат асоси бўлиб хизмат қилади, ҳамма приложениелар шу асос орқали интеграция бўлади, бу давлат буютмасидаги лойиха ва шу лойиха ичида мавжуд, бунга илмий тадқиқот иши ўтказиш менимча кеч бўлади, ҳозирда буни реализация қилиш керак, буни техник топшириқлари ишлаб чиқилган, бизда бу ерда эксперт комиссия бор Махсум Мубаширович Махмудов бошчилигида, эксперт комиссиядан ўтган, ҳозир энди реализициясини қилиш керак, аниқ айтолмайман, буни балки LG билан қўшма корхонаси ёки тендер асосида кимдир амалга оширади. Ҳамдамовнинг ташкилоти тендерда қатнашиши мумкин.

ТАТУ яна битта лойиҳа берган, шуни учун биз сизларни эътиборингларни қаратмадик бу масалага, икки марта қилмаслик учун. Иккинчи масала, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида АКТни жорий этишни тадбиқ этиш ва ривожлантириш истиқболларини белгилаш лойиҳасини бергансизлар. Бу ерда ўтирганларнинг баъзиларини хабарлари бор, Ўзбекистон-Корея проекти бор 1 млн.долларга, шу лойиҳа доирасида бугунги кунда биз тажриба сифатида Сергели туманида АКТни тадбиқ қилиш режасини ишлаб чиқиб, Бош вазиримиз томонидан тасдиқдан ўтказдик ва яна битта Сурхондарё вилоятида АКТни жорий этиш бўйича тадбирларни тасдиқлатиб олдик. Ундан ташқари Кореядан экспертларни ёлладик, яқинда улар биз билан семинар ҳам ўтказишди, Корея тажрибаси асосида ҳудудларда АКТни жорий қилиш  дастури. Демак, бу бўйича бизга ҳозир янги тадқиқот иши ўтказишга эҳтиёжимиз йўқ. Чунки бу иш  хозирда амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам бу лойиҳани сизларни эътиборларингизга ҳавола қилмадик. Демак, Сизнинг бераётган мана бу лойиҳангиз, яна битта лойиҳа бор эди-ю.

М.Мухитдинов: Бу ўзи аслида проектлар бўйича Сиз айтгандек              М.М.Махмудовнинг комиссиясида бўлган иш.

А.Файзуллаев: Лойиҳа номи нима?

М.Мухитдинов: Проект по разработке в области инфраструктуры и по данным сервиса для прогнозирования мониторинга сложных процессов. Каких процессов? Вопрос экологии и конечно прогнозирование это программный продукт.

А.Файзуллаев: Мен изоҳ бермоқчиман. Махсум Мубаширович Махмудов раҳбарлигида танлов комиссияси бор, фондидан молиялаштириладиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар берилади. Шу комиссияга киритилган бу, эксперт хулоса ҳам берилган, рекомендуется для реализации деб, лекин танлов комиссиясига киритилиб, буни ўрганилганда маълум бўлдики, бу илмий тадқиқот кўринишига эга бўлган лойиҳа, буни натижаси фақат фонд оплати трудага пул сўраяпти, чиқишида натижасида программа яратиб ҳалиги облачная инфраструктура деган бир программа яратидиган бўляпти.

Кейин биз айтдик, буни илмий кенгашда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади, бу илмий-тадқиқотларга тўғри келяпти, у танлов комиссиясини таклифи билан бу ёққа киритилди. Мана энда Хурматли кенгаш аъзолари 7 та илмий иш тақдим этилди, бундан ташқари облачная инфраструктура ва ижтимоий сохани ҳимоя қилишда АКТни ривожлантиришни иқтисодий асослари, шу 2 та ишни ҳам мана ҳозир сизлардан илтимос қиламиз кўриб чиқишингизларни ва хулоса беришингизларни, шунга қараб кейин қарор қабул қиламиз. Мана бу инфраструктура бўйича ким гапириб бера олади?

Д.Ахмедов: (стажер-исследователь центра разработки программных продуктов и аппаратно-программных комплексов при ТУИТ): Здравствуйте уважаемые участники научно-технического совета.

         Название предлагаемого проекта - Разработка облачной инфраструктуры и программного сервиса для прогнозирования и мониторинга сложных процессов.

         В первую очередь я бы хотел обозначить прикладную проблему, решаемую в рамках проекта. Это проблема прогнозирования и мониторинга экологического состояния атмосферы промышленных регионов.

         Как известно многие проблемы общественного значения, требуют привлечения методов математического моделирования и вычислительного эксперимента для успешного их решения. Это, в частности, относится и к задаче распространения в атмосфере вредных веществ в виде газов и мелкодисперсионных частиц, выбрасываемых из промышленных объектов.

         Кроме того, в настоящее время существует потребность в разработке наукоёмких современных систем мониторинга, прогнозирования для принятия управленческих решений с целью минимизации рисков, связанных с указанной проблемой.

В Узбекистане подобное наукоёмкое программное обеспечение в основном создаётся силами групп исследователей из числа сотрудников академических институтов, научных центров и университетов. Однако в данных организациях практически не соблюдается общемировой стандарт обеспечения и поддержки жизненного цикла разрабатываемого ПО в силу объективных причин. Поэтому коммерциализация наукоёмкого ПО, несмотря на наличие самых полезных идей, остаётся слабым звеном.

Представленный проект опирается на ряд нормативно-правовых актов в качестве основания для реализации. В том числе на ПКМ РУз от 27 мая 2013 года № 142 «О Программе действий по охране окружающей среды Республики Узбекистан на 2013 - 2017 годы». В числе задач данной программы предусматривается:

совершенствование механизма мониторинга окружающей природной среды для регулярной оценки и составления прогноза ее состояния;

развитие научно-технического потенциала и использования достижений науки и техники в природоохранной области.

Таким образом нами (авторами проекта) сформулирована цель проекта - разработка облачной инфраструктуры и программного сервиса для прогнозирования и мониторинга сложных процессов (на примере экологического состояния атмосферы промышленных регионов).

Основные задачи:

·       проектирование, установка и конфигурирование облачной инфраструктуры;

·       выбор и усовершенствование адекватной математической модели процесса распространения вредных веществ в атмосфере с учётом существенных факторов, влияющих на процесс;

·       разработка адаптивного вычислительного алгоритма, реализующего оптимизацию загрузки облачных ресурсов при решении задачи сложного массообмена;

·       разработка веб-приложения с распределённой архитектурой;

·       разработка пользовательского интерфейса и наполнение первичных баз данных исходной информации для облачного сервиса прогнозирования и мониторинга сложных процессов (на примере экологического состояния атмосферы промышленных регионов);

·       проведение вычислительных экспериментов на модельных данных и обеспечение тестового онлайн доступа.

 

Конкретными результатами проекта будут:

·       автоматизация процессов решения задач прогнозирования, мониторинга вредных выбросов в промышленных регионах и принятия решений;

·       автоматизация процессов проведения научных исследований в области прогнозирования и мониторинга сложных процессов;

·       веб-приложение, отвечающее современным требованиям и удобству использования;

·       методология продвижения наукоёмких программных продуктов, не имеющих выраженной коммерческой направленности.

А непосредственным воплощением результатов проекта будет система, представляющая собой облачную инфраструктуру и развернутое на ней веб-приложение, интегрирующее различные общедоступные веб-сервисы, обладающее дружественным интерфейсом и функционирующее привычным для широкого круга пользователей образом. С применением мобильных устройств и возможностью хранения данных в облаке.

         Отмечу, что мы не ставим задачей запуск системы в промышленную эксплуатацию, так как не имеем возможности обеспечить массовое использование сервиса на собственной технической базе. В перспективе предполагается, в случае успешного тестового использования, перенести инфраструктуру на техническую площадку крупных провайдеров, например, дата-центр UZIFOCOM.

А.Файзуллаев: Спасибо, вопросы.

М.Мухитдинов: Скажите у вас есть опыт разработки облачной инфраструктуры, когда вы начали перечислять все что вы сделаете мне показалось, что вы очень оптимистичны, потому что за один год раскрутить такой проект где каждый этап разработка, разработка? У вас есть какой-то задел по этой тематике?

Д.Ахмедов: Да есть задел, у нас по нашей организации выполняется и прикладные молодежные проекты по этой теме.

М.Мухитдинов: Именно по теме?

Д.Ахмедов: Не именно по этой, но одна из подзадач там есть проблема с экологией, мы на основании этого уже подготовили в ближайшее время алгоритм, единственная сложность это разработка на веб платформе, честно скажу мы этим не занимались, но  мы справимся. Это технические трудности.

Б.Абидов: У меня вопрос, - Вы извините пожалуйста, я вот сидел слушал, набор слов, понимаю программисты научные работники, любят разбрасывается словами, вы мне скажите для простого человека нашей отрасли, что даст конкретно перечисляя а, б, с. Только не словоблудием, а в результате вашей научной работы.

Д.Ахмедов : Программу, но для заинтересованных специалистов

Б. Абидов: Простите, я сказал для нашей отрасли, которая платит деньги.

Д.Ахмедов: Для связистов?

Б.Абидов: Да.

Д.Ахмедов : Но ...

Б. Абидов: что, не даст ничего, тогда зачем платить?

Б.Абидов: За рубежам ищут спонсоров той области, которая будет платить, 

Д.Ахмедов: Да это шаг к информатизации

Б. Абидов: Я извиняюсь, но словоблудие, потому, что сейчас я не услышал результата который даст ваша работа, не вижу результата.

Д.Ахмедов: Но возможно это для связистов не так актуальна, тем не менее

Б. Абидов: Она вообще не актуальна, и второе, вы сказали очень интересную фразу, которая меня убило, я долго думал над этим пока вы выступали, вы сказали что вы будете в программе закладывать какие-то начальные базовые данные ветров и так далее, вы вообще представляете как это будет выглядет?

Д.Ахмедов: Мы собираемся интегрировать в веб-сервисе, т.е. погодные сервисы

Б. Абидов: Вы не сможите это сделать, вы подумайте о какой базе данных идет речь.

Д.Ахмедов: Нет мы не берем же совсем глобальный земной шар

Б. Абидов: А что вы берете?

Д.Ахмедов: Вот смотрите мы интегрируем картографический сервис типа google.com, выбираем интересующий нас регион, для этого региона подхватываем данные с веб сервиса, который погодно-климатические данные даёт.

Б. Абидов: Чущь вы говорите, извините, кому это надо?

Д.Ахмедов: Для специалистов

Б. Абидов: Каких? Какой области?

Д.Ахмедов: Экологов

Б. Абидов: Экологов? А здесь у нас экологи сидят?

Д.Ахмедов: Нет.

Б. Абидов: Но извините давайте конкретно нам. Спасибо

А.Файзуллаев: Яна саволар борми? Йўқ. Раҳмат. Хурматли НТС аъзолари ҳозир биз 3 та масала ҳал қилишимиз керак: қўлингларга берилган жадвални, ҳозирги ишни ва З.Хакимов ўқиган ижтимоий ҳимоя қилиш сохасида АКТни ривожлантиришни иқтисодий асослари. Мени таклифим биринчи бўлиб шу тема бўйича қарор қабул қилайлик, облачная инфраструктурани кейинги йил режасига киритиш ёки киритмаслик масаласи қўйиляпти. Марказни (центр РППиАПК при ТУИТ) директори ҳам ўтирибдилар, нима қиласиз ишни ҳимоя қиласизми?

М.Худайбердиев: Албатта ҳимоя қиламиз. Бу ерда кўриниб турипти, дастурлашга қаратилганда, экология ҳам бор, кенгайтирлади ҳаммаси, қанақа қабул қилиш барибир илмий кенгашга ...



А.Файзуллаев: Облачная инфраструктура келажакда “ЎзИнфоком”ми ёки  “датацентр”га қўйиб веб приложениесини яратиб берса, веб приложениелар орқали қанақадир у ёки бу илмий вазифани ҳисоб китобига йўналтирилган лойиҳа бўлиб чиқаяпти, фақат бугунги кунда таклиф қилинган илмий вазифа экология сохасида қанақадир ҳодисаларни алгоритмлаб, шу вазифани бажаради. Шунақами?

М.Худайбердиев: Ҳа, шунақа.

А.Файзуллаев: Овозга қўямиз, ким шу лойиҳа тарафдори бўлса қўл кўтариб овоз беринг?  Хурматли илмий-техник кенгаш аъзолари, қарши овоз берганлар сони кўпроқ бўлгани учун бу лойиҳа қабул қилинмади.

Иккинчи масала - ижтимоий сохада АКТни ривожлантиришнинг иқтисодий асослари, бу лойиха кўпчилик овози билан қабул қилинди.

Қўлингизда жадвалдаги 7 та лойиҳа бўйича овоз беринг. Бир овоздан қабул қилинди.

Мухокамадан сўнг илмий-техник кенгаш қарор қилди:

1. "Разработка облачной инфраструктуры и программного сервиса для прогнозирования и мониторинга сложных процессов" лойиҳаси бўйича қарши овоз берганлар сони кўпроқ бўлгани учун бу лойиҳа тавсия қилинмади.

2. "Ижтимоий сохада АКТни ривожлантиришнинг иқтисодий асослари" лойихаси кўпчилик овоз билан тавсия қилинди.

3. Жадвалда берилган 7 та илмий тадқиқот ишлари бир овоздан тавсия қилиниди. (1-илова, 2-жадвал )

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича саволлар борми? Йўқ.

Унда иккинчи масалага ўтамиз: "Об итогах республиканского конкурса среди студентов ТУИТ на стипендию научно-технического общества радиотехники, электроники и связи".  Докладчик М. Мухитдинов. Марҳамат Муҳсин Мўминович.

М.Мухитдинов: На стипендию НТО в конкурсе участвовало 28 кандидатов, а стипендий всего 7. Отбор был сначало в университете, на сколько я знаю там тщательно отобрали лучших, после этого у нас в отделе учебных заведений у К.Муллабоева, этот список тщательно проверялся и по показателям учебной, научной и общественной деятельности и др. достижений, были подсчитаны рейтинги, мы расмотрели и дали процентное соотношение каждому показателю. Вот тестирование – 35% наибольший удельний вес, научно-исследовательская работе, публикациям, общественной деятельности, сертификатам и грамотам. Этот материал полностью направили каждому члену НТС, и естественно, верхние 7 студентов с наибольшими рейтингами являются кандидатами на стипендию НТО РЭС. Комиссия НТО РЭС из 3-4 человек, каждый просматривал и тщательно и считал их баллы. Если вы не возражаете, то у меня одно предложение, как мы каждый год делаем, утвердить.   

А.Файзуллаев: Хурматли илмий-техник кенгаш аъзолари 28 талабани кўриб чиқилган, шундан 7 та талаба стипендия бериш учун лойиқ деб топилган. Кимда савол бор бу бўйича?



К.Муллабоев: Шу 7 та номзодлар ичида Беруний ёки номдор стипендияларга эга бўлганлар борми?

М. Мухитдинов: Йўқ, эга эмас, ўзингиз кўриб чиқдингизку?

А.Файзуллаев: Ундай бўлса қарор қабул қиламиз. Рўйхатида келтирилган номзодлар учун стипендияларини тавсия этишига ким тарафдор? Хаммами? Қаршилар йўқми? Унда коммисия томонидан тақдим этилган номзодлар бир овоздан тасдиқланди.

Мухокамадан сўнг илмий-техник кенгаш қарор қилди: Энг юқори балл олган 7 та Тошкент ахборот техналогиялари университети номзод талабалари Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти  стипендиясига тавсия этилсин.(2-илова)

Илмий-техник кенгаш аъзолари кун тартибидаги кўриладиган 3-масала "Государственные требования к повышению квалификации и переподготовке кадров в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий". Бу масала бўйича маърузачи Каримжон Муллабоев. Мархамат Каримжон.

К.Муллабоев: Қисқача малака ошириш ва қайта тайёрлаш давлат талаблари тўғрисида маълумот бериб ўтсам.

Маълумки таълим сохасини тартибга соладиган асосий хужжат Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ талим турларидан бири кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдир. Мазкур ва бошқа турдаги хужжатларга асосан кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш деб касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни назарда тутилади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузурида белгиланади. Вазирлар Махкамасини 2006 йил 10 февралдаги Ўзбекистон республикаси таълим муассалари давлат акредетациясидан ўтказиш тартиб тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақидаги идорасини 21-сонли қарорига мувофиқ кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини юридик мақомидаги таълим муассалари, ҳусусан ўқув марказлари, малака ошириш институтлари томонидан давлат талаблари асосида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган.

Давлат талабларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби эса 2 усулда жорий қилишниши мумкин:

1-усули. Вазирлар Махкамасининг қарорига мувофиқ тасдиқланган холда;

2-усули. Ташаббускор давлат идоралари томонидан ишлаб чиқилади, мутасадди идоралар билан келишилган ҳолда, Ўзстандарт агентлигидан тасдиқланган ҳолда амалга оширилади.

Қўмита ва унинг тизимидаги тегишли ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган мазкур давлат талаблари лойихасининг асосий мақсади мазкур хужжатда ёрқин ифодалаб берилган. Яъни мазкур лойиха сохада кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган давлат талабларини белгилайди. Сохадаги таълим муассалари фаолиятида ўқув жараёни шу жумладан ўқув режа дастури ва бошқа хужжатлари ишлаб чиқилиши мажбурий бўлган талабларни тартибга солинади. Сохада кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги талим сифатини назорат қилиш, бахолаш ва атестация қилиш оид хужжатни тасдиқлаш назарда тутилади. Ушбу хужжат лойихаси сохадаги таълим муассаларига тегишли бўлади.

Бугунги кунда сохамизда мазкур хужжат билан ишлаш кўзда тутилаётган, Ўзбектелеком акциядорлик компаниясининг телекоммуникация ва персонал ривожлантириш маркази, Бепро ўқув маркази, Ўзбекистон почтаси очиқ акциядорлик жамияти қошидаги янги ташкил этилган ўқув маркази фаолият олиб боради ва уларга тегишлидир.

Сохада кадрлар малакаси ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини стуруктураси қуйидагилардан иборат :

1.     Давлат алоқа қўмитаси;

2.     Тошкент ахборот техналогиялар университети ва сохадаги илмий тадқиқот ташкилотлари;

3.     Сохадаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш таълим муассалари, ўқув марказлари, нодавлат муассалари;

4.     Сохадаги корхона ва ташкилотлар хисобланади.

Давлат алоқа қўмитаси томонидан қилинадиган қисқача функциясини айтиб ўтсам, бу ерда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш низомини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур йўналишидаги фаолиятни умумий бошқарувни ўрнатади, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такоммилаштиришга оид механизимларини ва усулларини белгилайди. Таълим муассаларин рўйхатини аниқлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Тизимдаги таълим муассаларидаги педагог кадрларини малакага оид талаблари учун мақсадли вазифаларни тасдиқлайди. Кейин таълим муассалари моддий техник базасини мустахкамлашга оид чоралари кўради.

Таълим дастурлари узлуксизлиги ва узвийлигини инобатга олган ҳолда намунавий ўқув режа дастурларини тасдиқлайди.

Тошкент ахборот техналогиялари университети ва сохага оид илмий тадқиқот ташкилотлари томонидан илм ва таълим амалиётидаги алоқаларни таъминлайди, илғор педогагик ва АКТ сохасидаги илмий тадқиқот натижаларини ва шу жумладан хорижий тажрибани ўрганади, методик жорий қилишга кўмаклашади. Уни методик жихатдан таъминлаш, илмий методик масалари ишлаб чиқиш ва жорий қилишга кўмаклашади.

Сохадаги таълим муассалари томонидан биринчидан ўқув жараёнини ички назорати ва таълим сифатини таъминлайди, марказдаги педагогик кадрларнинг замонавий малакага оид талабларига мослиги мониторинг ва касбий махоратини бахолаш орқали зарур чоралар кўради.

Тизимдаги корхона ва ташкилотларни эхтиёжига асосан тегишли бўйича ўқув жараёнини ташкиллаштиради.

Мақсадли ўқув дастурларини ишлаб чиқади. Ўқув жараёнини белгиланган талаб асосида ташкил қилиш бевосита масулиги таминлайди.

Мунтазам равишда соха учун масофавий таълим электрон ўқув қўлланмалар, мултимедиали тизим ва дастурларни тадбиқ қилишга оид устувор ва мухим бўлган таклифларини чора кўрадиган ташкилотга тақдим этиб боради.

Ўқитишнинг интерактив усуллари, замонавий педагогик ва АКт техналогияларини жорий этиб боради. Сохадаги корхона ва ташкилотлар томонидан эса кадрларни ўқитишга оид йиллик эхтиёж ва контингентни шакллантириб боради.

Яна бир мухим кўрсаткич бу ерда қайта тайёрлашга қўйиладиган ўқув юкламаларини хажми кўрсатиб ўтиляпти. Демак қайта тайёрлашга белгиланадиган ўқув юкламалар хажми 4 хафтадан 10 хафтагача қамраб олинган бўлиши керак, хафталик ўқув юклама соати 54 академик соатдан ошмаслиги керак. Шу билан биргаликда 216 соатдан 540 соатгача аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув юкламаси хажми бўлиши керак.

Малака оширишга қўйилаган ўқув юкламалар хажми биринчиси кадрларни малакасини ошириш давомийлиги частотасини 3 йилда бир марта, 1 хафтан 3 хафтага қамраб олинган бўлиши керак, демак хафталик ўқув юклама хажми 54 академик соатдан ошмаслиги керак.  Шу билан биргаликда 54 соатдан 162 соатгача аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув юкламаси хажми бўлиши кераклиги қайд этилмоқда.

Давлат талаби лойихасида қатор йўналишларни атрофлича кўриб чиқилган масалалар бор. Бу ерда профессор ва ўқитувчиларини таркибини белгилашга оид талаблар, малака ошираётган тингловчиларга оид талаблар, норматив хужжатларни ўқув хужжатлар таъминотини белгилаш. Ўқитилганликни тасдиқловчи хужжатлар. Кадрлар малакасини ошриш ва қайта тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва бахолаш тартиблари кўрсатиб ўтилмоқда.

Хурматли раис ва йиғилиш аъзолари мазкур давлат талаблари стандарти лойихасини яна бир карра танқидий кўз билан кўриб бериб, маққуллашга ўзларингни таклифларинг беришингиз илтимос қиламан.

А.Файзуллаев: Рахмат. Хурматли илмий кенгаш аъзолари ушбу масал бўйича тақризчилар ҳам бор. Маърузачи билан савол жовоб қиламиз, кейин тақризчиларга сўз берамиз, охирида Мухокама ва кейин қарор қабул қиламиз. К. Муллабоевга саволлар борми? Мархамат Босит Казимович.

Б.Абидов: Давайте рассмотрим пункт 2.5 раздела "определиния" 

2.5 лекции: Вид аудиторных учебных занятий преимущественно теоретической направленности, когда преподаватель-лектор выступает с презентационным материалом и доводит определенную учебную информацию до слушателей преимущественно в одностороннем порядке, без обратной связи.

В русском языке слово "преимущественно" оставляет за собой еще другую часть. Давайте определимся будет ли обратная связь или не будет. Эта первый вопрос.

Второе. Некоторые дают только  учебную информацию или все таки научную информации тоже. Если мы говорим дальше о повышения квалификации на основе научной информация тогда это противоречит пункту 2.5.

В пукнте 2.6. Что значит "Методическое обеспечение учебного процесса методиками"? Разве учебный процесс не строится на основе методик обучения?

Пункт 2.9. "Периодическое повышение уровня профессиональной подготовки и непрерывное обновление теоретических и практических знаний руководящих работников и специалистов отраслей экономики в связи с необходимостью освоения современных методов решения профессиональных задач и новых нормативных документов на основе требований Государственных образовательных стандартов по видам образования."

Непонятно для чего в пункт 2.9 "для руководящих работников и специалистов отраслей экономики."

И здес мне последней вопрос. Как его будем интерпретировать в тексте есть понятие переподготовка, зато в разделе определения не существует понятия переподготовки. Каково наше понимание данным нормативным документом понятия переподготовка?

А.Файзуллаев: 4 та савол берилди. Охирдан бошлайсизми Каримжон?

Жавоб берасизми?

         К.Муллабоев: Ха. "Переподготовка" яъни кадрларни қайта тайёрлаш масаласи бу ерда алохида банда батафсилроқ кўрсатиб ўтилганини назарда тутган эдик, яъни 5.3 бандида. Шу билан биргалик 7.1 бандида ўқув юкламасини кўзда тутганмиз. 5.3 банда эса агар кўраётган бўлсангиз, сохамизда кадрларни қайта тайёрлаш масаласи алохида, 5 та абзац билан изохи келтириб ўтилган. Буни агар қайта кўриб чиқиш керак бўлса, қайта кўрамиз. Лекин бу банда батафсил берилган демоқчиман. Яъни "переподготовка"....

         А.Файзуллаев:  Саволга жавоб берамиз, мухокама қилмайлик, мухокамага айланиб кетмасин. Ҳозир мухокама қилмаймиз. "Переподготовка" яъни қайта тайёрлаш ҳақида ёритилмаган, лекин бошқа бир банда ёритилган. Кейинги саволга ўтайлик.

         К.Муллабоев: Савол, демак 2.5 бандидидаги "преимущество" деган сўзни. Мен ҳам рус тилидан сал таржимаси кўп бўлаганлиги сабабли, маъноси бошқачалиги боис, қайта кўриб тўғирлаймиз. Бу эътирозни қабул қиламиз.

Кейинги савол, худди шундай 2.6 бандида ҳам "методиками". Биз "методиками" деганда, бу таълим педагогик ва АКТ деб аниқлик киритамиз.

Кейинги савол 2.9  банди. Бу саволни ҳам қайта кўриб чиқамиз.

А.Файзуллаев:  Яна қандай саволлар бор?

Бу хужжатни ишлаб чиқишга ўзи асос нима эди? Нимага бу хужжатни ишлаб чиқиш керак? Бизнинг сохада эҳтиёж туғилдими, ким ишлаб чиқди ва бугунги кунгача хужжатни кимлар кўриб чиқди, фикрини билдирди?

К.Муллабоев: Дастлаб бу хужжатни ишлаб чиқишга асос, Вазирлар махкамасини 2006 йилдаги қарорига мувофиқ, низом ишлаб чиқиш белгилаб ўтилган. Давлат талаблари амалга киритиш керак, ўқув марказларининг ва лицензия беришда, биринчи кўриладиган хужжат, бу давлат талаблари бўлиш яъни соханинг. Бизнинг сохамизда учта марказ бор.

Шуни такидлаб ўтишим кераки, давлат тест марказиниг ҳар йиллик атестация графиги бор. Ҳали бу тасдиқлангани йўқ. Агар тасдиқланса биринчи ўринда, марказларни фаолиятини шу давлат талаби бўйича текширишади. Бу хужжат асос бўлади.

Кейинги ўқув марказларини фаолиятини ҳозирги кунда ўқув режаси дастурларини ишлаб чиқилишида, бу асосий хужжат хисобланади.

А.Файзуллаев:  Ким ишлаб чиқди бу хужжатни?

К.Муллабоев: Дастлаб бу хужжатни "UNICON.UZ" корхонаси томонидан ишлаб чиқилган. Кейин норматив рахбарий хужжат шаклида чиқарилган эди. Кейин давлат тест маркази билан биргаликда кўриб чиққанимизда, буни экспертизада давлат стандарти кўриб чиқиши талаб қилди.

А.Файзуллаев: Ким кўриб чиқди бу хужжатни, таклиф берди?

К.Муллабоев: Бу хужжатни ҳозир телекоммуникация персонал ривожлантириш маркази, Тошкент ахборот техналогиялар университети ва шу ўринда "UNICON.UZ" корхонаси билан биргаликда ишлаб қўрилди.

А.Файзуллаев: Рахмат. Савол борми Каримжонга. Мархамат.

Ю.Камалов:  Савол қуйидагича, хафтага дейилмоқда яъни 4 хафтадан 10 хафтагача. Буни ой бўйича олиб қарайдиган бўлсак 1 ойдан 2,5 ойгача экан. Кейин ўқув юклама хажми хафтасига 54 соатдан ошмаслиги керак дейилган. Агар ўйлайдиган бўлсак кунига 9 соатдан ташкил этмоқда. Бу деган сўз яъни бу ерда кўзда тутилган соатда дарсларда қатнашган одамлар чарчаб қолади. Хеч қандай фойда бўлмайди.

Қаердан олинган бу соатлар?

К.Муллабоев: Куни 9 соат бўлади, бу дегани 5 пара 1-куни, 4 пара 2-куни бўлади. Бу максимал хафталик соати ўқув юкламаси 54 соат деб белгиламоқдамиз. Бу ерда академик соат назада тутилмоқда.

Ю.Камалов: Бу ерда соат кўп эмасми?

К.Муллабоев:  Йўқ, кўп эмас, нормал.

А.Файзуллаев: Бугунги кундаги қонун билан киритилаган меёрларга тўғри келадими?

К.Муллабоев: Тўғри келади.

Ф.Умарходжаев: Яна бир нарса курс иши деган сўз бор? Маълумот берсангиз курс иши тўғрисида. Курс иши ўзи борми ёки йўқми? Ёки 2,5 хафта ичида қилинадими?

К.Муллабоев: Хафта ичида аудиториядан ташқари соатларда.

Ф.Умарходжаев: Яна бир нарса имтихон коммисияси тўғрисида ёзилган. Нима қилади бу коммисия?

К.Муллабоев: Ўқув режасини охирида атестация қилади. Сертификат беради.

Ф.Умарходжаев: Ўқув муассасасиними ёки малакасини ошираётган ходим тўғрисида бу банд?

К.Муллабоев:  Ўқув марказлари ўқув соатлари якунида имтихон жорий қилинади ва ўтказади, бу ўқув режасига киритилади. Бу қайта тайёрлов курсларидан ўтаётган тигловчиларга нисбатан.

Ф.Умарходжаев: Курс иши унда кимларга нисбатан жорий қиланади?

К.Муллабоев:  Курс иши бу аудиториядан ташқари иккала машғулотга ҳам талуқлидир. Шу билан бирга ўқув режада белгиланади. Назарий ва амалий.

А.Файзуллаев: Хурматли кенгаш аъзолари сўзни энди тақризчиларга берсак. Каримжон сиз ҳам тигласангизда, кейин яна мухокама қилиб қарор қабул қиламиз.

1- тақризчи Тошкент ахборот техналогиялар университитети хузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаси ошириш тармоқ маркази директори Х.Холмедов.

Х.Холмедов: Аввалом бор  такидлаб ўтиш кераки, шу вақтгача сохалар бўйича малака ошириш талаблари ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун биринчилар навбати бу ишни амалга оширилаётганли сабабли анча қийинчиликлар бор. Хозир ижобий тарафлари айтмай туриб, фақат ўзимнинг хулосаларимни айтиб ўтмоқчиман. Биринчи савол хақиқатдан ҳам соатлар масаласида. Соатлар масаласи 54  соатдан 162 соатгача деб кўрсатилган. Аслида 54 соат ичида ҳаммаси аудитория соати эмас. Аудитория соати 36 соатни ташкил этади. Қолган 18 соат аудиториядан ташқари мустақил таълимга киради. Педагогик кадрлар ишлаб чиқилганда 36 соат деб кўрсатилган. Шунинг учун менимча 36 соат деб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари 54  дан 162 гача дейиш унча мақсадга мувофиқ эмас. Нима учун? Давлат талаблари асосан минимал талаб этилади. Шунинг учун камида деган сўз орқали ифодалаш керак.

Кейингиси 3 йилда 54 соатда 162 соатгача яъни 1-3 хафта дейилган. Одатда телекомуникация сохаларини ривожланиб боришини эътиборга олсангиз. 3 йил учун бу соатлар хажми жуда камдир. Агарда 144 соатни яъни 4 хафтани 3 йил давомида йиғиб 144 соат жамланди дейилса ҳам ҳар холда талабга жавоб беради. Чунки педагогик кадрларни давлат талабларида айтилганки 144 соатдан кам бўлмаслиги керак деб белгиланган. Олдинги кўринишда бир марта малака оширишда 144 соат ўз ичига жамғариб олади. Яна бир соха медицина сохасида улар  3 йил давомида ўқув соатлари йиғиб бориш орқали ҳам амалга оширишади. Яна 3 йилда бир хафта яъни 54 соат дейилса камдир. Шуларни эътиборга олиб ўтиш лозим.

Кейин хафтасига 54 соат деб айтсак ва уни малака оширишни 4 хафталиги белгиласак 216 соатни ташкил этади. Шунинг учун мақсадни 54 эмас балки аудитория соати билан белгиласак мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни 36 дан 144 гача деб белгиласак бўлади.

Ундан ташқари машғулот турлари бор, машғулот турлари кўрсатганда шу жойда кўма машғулот ва мустақил таълим деган нарсани қўшиб қўйиш керак. Яъни корхоналарга кўчма равишда машғулотларни олиб бориш ҳам малака ошириш турига киради ва мустақил таълим деб тушинилади. Шу билан биргалик ўша жойларда янги техналогиялари кўриш орқали ҳам малака оширилади.

7.5 бандида малака ошириш курси тест ва малака иши химояси хамда қайта тайёрлаш эса тест топшириш ва битирув малака иши химояси билан якунланади. Аввалом бор фарқи нимада? Малака ошириш ва қайта тайёрлашни?

Малака ошириши бу билимларни янгилаш ва янада чуқурлаштириш. Қайта тайёрлаш бу янги билимларни ўзлаштириш яъни йўналиши бошқа бўлган тақдирда қўшимча йўналиш ўзлаштиришга киради. Уларнинг тестлари кескин бир-биридан фарқ қилади. Қайта тайёрлаш 4 ойдан кам бўлмаслиги керак. Яъни 562 соат деб белгиланган. Бир йўналишдаги мутахасис бошқап йўналишни эгаллаши учун 1 ой ёки бундай оз муддатдаги ўқув соатлари етарли бўлмайди.

Агар эътибор берсак 4 йил ўқиб бир йўналишни ўзлаштирида. Шунинг учун бир хафта ўқиб ёки 1 ой давомида янги йўналишни эгаллаш бу тўғри эмас деб ўйлайман. Бу бўйича қайта кўриб чиқамиз.

Шунинг учун малака оширишни тугатганда тест топширади ва малакавий иши топширади. Қайта тайёрлашда эса битирув малакавий иши химоя қилиб, тест топширишга тўғри келади.

Кейингиси буларга берилаётган хужжатлар борасида. Уларга бериладиган хужжатлар битта банда айтилганки қайта тайёрлашдан ўтганида сертификат берилади дейилган, бошқа банда эса диплом берилади дейилган. Келишилган ҳолда хужжатларни бир хил қилиниши керак, малакавий ишни тугтганга сертификат берилади, қайта тайёрланганга эса диплом. Шу билан биргаликда илова қилиш керакки сертификат ва диплом нусхаларини қандай шаклда тайёрланишини, шу билан биргаликда тасдиқлаб қўйилиши керак. Чунки ўқитиш марказлари  3 та бўлганлиги сабабли, сертификат ва диплом 3 хил кўринишда эга бўлмаслиги керак. Бир кўринишга эга бўлса мақсадга мувофиқдир. Албатта белгилаган тартибда бўлиши керак.

Асосан фикрларим манашулардан иборат. Эътиборларинг учун рахмат.

А.Файзуллаев: Рахмат сизга. Саволлар йўқми? Унда кейинги тақризчини эшитсак. Ўзбектелеком Акциядорлик компанияси персонал телекоммуникацион марказ

А.Джураев: Ҳозирги давлат стандарти тўғирисида гапириб ўтилди. Бу хужжат бизнинг сохада жуда ҳам кераклидир. Ҳозиргача шу хужжат бизнинг сохада малака оширувчилари ва қайта тайёрланувчилар учун мавжуд эмас.

Мендан аввал гапириб ўтишдда, лойихада ўқитиш соатлари белгилашни, дастур талаблари ҳақида, ва хаказолар. Ҳозирда бизда бундай меёрий хужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли долзарб деб хисоблаймиз.

Бу стандартни ишлаб чиқишда бизнинг марказ ҳам фаол иштирок этди. Шу аснона хар бир бандларини кўриб чиққанимизни такидлаб ўтиш жоиздир. Ҳозирги айтилган камчиликларни бизлар ҳам белгилаб қўйдик. Яъни хақиқатдан ҳам "экономика" деган жойи эътиборга олиш керак.

Қолган бандалари ҳақида гапирадиган бўлсак, яъни 2.18 банди кўрадиган бўлсак, "зарубежный стажировка" деган атамалар келтирилган. Бундай атамаларни бизнингча олиб ташласак мақсадга мувофиқ. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, қўшимча таклифларни Каримжонга илова тарзда тақдим қилдик.

Асосий эътиборни диплом ва сертификатлар ҳақида айтиб ўтишди.    Яъни 2 та бандида 2 хил келтирилган. Яъни 5.3 бандини кўрадиган бўлсак, малака оширувчилар ва қайта тайёрланувчиларга диплом ва сертификат берилиш ҳақида ёритилган. Бу ҳақида 11 бандида ҳам келтирилганлиги сабабли, юқорида айтиб ўтилган бандни олиб ташлашни таклиф қиламан.

Бундан ташқари яна бир кичик жойи бор, "9 Требования к слушателям, повышающим квалификацию, 9.1 В соответствии требованиям организуемого учебного курса слушатели должны иметь высшее или средне - специальное образование, опыт работы."

Бизнинг таклифимиз "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясидан келиб чиқсак, монтаж қиладиган мутахасисларни эътиборга олсак. Шу жойга "высшее или средне - специальное образование и с многолетним опытом работы" деб қўшимча қўшмоқчимиз. Чунки бизнинг сохада жуда яхши мутахасислар бор, лекин уларда ўрта махсус дипломи ҳам йўқ. Шу мутахасисларни эътиборга олсак, мана шу бандга "с многолетним опытом работы" қўшимча киритсак мақсадга мувофиқ.

Асосий таклифларимиз шулардан иборат. Эътиборларингиз учун рахмат.

М.Мухитдинов: Сизга савол, бу хужжат сизлар учун асосий керакли хисобланади. Биргалашиб тайёрладиларингми ёки Каримжон ўзи тақдим этмоқдами?

А.Файзуллаев: Яъни ҳозирги таклифларни эштиб айтмоқчисизда?   

М.Мухитдинов: Ҳа, нимага шу пайтга кўрилмаганми демоқчиман. Чунки кўплаб таклифлар эшитилди.

А.Джураев: Йўқ. Кўп марта кўрилган. Ва нихоят мана шу кўринишга келтирилди. Чунки бу хужжат устида кўп марта ишланди. Ҳозирда илмий кенгашга тақдим қилинди.

А.Файзуллаев: Яхши, рахмат. Саволлар борми? Йўқ экан. Мана Каримжон таклиф, эътирозларни ва фикрларни эшитдик. Бу эштилган таклифларга эътирозингиз борми? Чунки танқидий фикрлар бўлди, таклиф қилинди.

К.Муллабоев: Хамма эътироз ва таклифларни инобатга олиб умумлаштириб олсак, яъни хужжатга киритсак яхши бўлади деб ўйлайман.

А.Файзуллаев: Сизга яна савол бор. "Техническим комитетом по стандартизации в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий." деб номланган қўмита бор, бизнинг қўмитада, яъни бу қўмита давлат стандарларини мухокама қилади. Мана шу қўмитага тақдим этилганми, киритлганми?

К.Муллабоев: Йўқ, хозирча тақдим этилмаган. Ҳозир мухокама учун илмий кенгашга тақдим қилдик. Мана шу илмий кенгаш йиғилишидан сўнг тақдим этмоқчимиз.

А.Файзуллаев: Хурматли илмий кенгаш аъзолари, бу хужжат биринчи марта ишлангани учун ҳам, илмий кенгаш кун тартибига киритилди. Яъни мухокама тариқасида. Шунинг учун таклиф, тақризчилар ва илмий кенгаш аъзоларининг билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазалари асосида давлат стандарти қайта ишлансин ва ўрнатилган тартибда техник қўмитага киритилсин деб белгилаб қўйсак нима дейсизлар? Ҳамма шу фикрга розими?

Мухокамадан сўнг илмий–техник кенгаш қарор қилди:Тақризчилар ва илмий кенгаш аъзоларининг билдирилган танқидий фикр ва мулоҳазалари асосида давлат стандарти қайта ишлансин ва ўрнатилган тартибда техник қўмитага киритилсин. Кенгаш аъзолари бир овоздан маъқуладилар.

 

 

Илмий – техник кенгаш

раис ўринбосари                                                  М.М.Мухитдинов