Ratsonalizatorlik taklifi va ixtirolar bo'yicha o'tkazilgan tanlov natijasi

 O'ZBEKISTON ALOQA VA AXBOROTLASHTIRISH

VA TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNALOGIYALARI DAVLAT QO’MITASINING

BUYRUG'I

 2013 йилги "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги энг яхши рационализаторлик таклифи ва ихтиро" республика танловининг якуний натижалари тўғрисида

 

 

  2013 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасига оид илмий-техник вазифаларни ҳал этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда рационализатор ва ихтирочиларнинг ижодий салоҳиятидан тўлиқроқ фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти (келгуси ўринларда "Илмий-техника жамияти" деб юритилади) билан биргаликда "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги рационализаторлик таклифи ва ихтиро" республика танловини ўтказди. Танловга алоқа ва ахборотлаштириш воситаларининг техник ҳолатини яхшилашга йўналтирилган 17 та рационализаторлик таклифлари ва ихтиролар бўйича ҳужжатлар тақдим этилди.

Танлов коммиссиясининг 2014 йил 23 январдаги йиғилиш баёни қарорига мувофиқ ғолиб деб топилган энг яхши рационализаторлик таклифи ҳамда ихтиро (патент)лар муаллифларини муносиб такдирлаш мақсадида, буюраман:

 

1. Рационализаторлик таклифлари бўйича:

- битта биринчи ўрин учун биринчи даражали Диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақи 17 баровари миқдорида бир марталик пул мукофоти "Узлуксиз таъминланган мобиль манба микроконтроллер бошкаруви билан" муаллифи “UNICON.UZ” ДУК илмий ходими Х.Х.Кулматовга;

- иккита иккинчи ўрин учун иккинчи даражали Диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақи 14 баровари миқдорида бир марталик пул мукофоти:

“Япониянинг NEC фирмасида ишлаб чиқарилган рақамли узатиш ускунаси NE-6012 A/D конвертери орқали ишлайдиган комплект” муаллифи “Узтелеком” АК Бухоро филиали ходими А.Н.Бахрановга;

Устройство защиты оборудования от перенапряжения муаллифлари “Узтелеком” АК ТШТТ филиали ходимлари Ш.Ш. Абидхожаев, О.А Азизовга;

- учта учинчи ўрин учун учинчи даражали Диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақи 10 баровари миқдорида бир марталик пул мукофоти:

«Сигнализация пропадания гортока и несанкционированного проникновения в помещение  MSAN» муаллифлари “Узтелеком” АК ТШТТ филиали ходимлари Ж.А. Арипов, М. К. Мирсаидов, А.К. Мирановга;

«TVV-318 3-ТВК 1 кВт ли ТВ узатгичига УКВ ЧМ Дождь-2 радио узатгичи антенна-фидер қурилмасини мослаштириш» муаллифлари ДУК  Сурхондарё РТУМ ходимлари Ш.А. Саидов, М.А. Курбоновга;

«Оборудование электропитания -60B с контролем расхода тока, напряжения и сигнализацией» муаллифи “Узтелеком” АК филиали “ВКМ” ходими  К.В.Полковниковга.

2. Ихтиро бўйича:

иккинчи ўрин учун иккинчи даражали Диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақи 26 баровари миқдорида бир марталик пул мукофоти «Кейинги авлод алоқа NGN тармоғидан фойдаланадиган алоқа корхоналарининг тақсимлаш кабель линиялари ҳолатини назорат қилиш тизими»  муаллифи А. Ю.Худайбердиевга     

учинчи ўрин учун учинчи даражали Диплом ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақи 17 баровари миқдорида бир марталик пул мукофоти «Қувват кучайтирғич» муаллифлари Тошкент ахборот технологиялар университети ходимлари Х.К. Арипов,  Н.Б. Алимова, Х.Х. Бустанов, З.Х. Арипов, А.Р. Мавлонов, Е.В. Объедков, Ш.Т. Тошматовга берилсин.

3."Ўзбектелеком" АК (А.Абдумўминов), “РРТМ” ДУК (Ғ.Зияев)га танловда рационализаторлик таклифлари билан фаол иштирок этган муаллифларни рағбатлантириш тавсия этилсин.

4. Илмий-техника жамияти (М. Муҳитдинов):

ғолибларга пул мукофотларининг ўрнатилган тартибда тўланишини таъминласин;

танлов натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг соҳага тегишли газета ва журналларда чоп этилишини ҳамда Илмий-техника жамиятининг сайтида жойлаштирилишини таъминласин; 
     рационализаторлик таклифлари ва ихтироларни расмийлашти-ришга қўйиладиган талабларни кучайтирсин.
 5.Қўмита тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига алока ва ахборотлаштириш соҳасидаги ихтирочи ва рационализаторларнинг ижодий фаолияти учун барча зарур шарт-шароитларнинг яратилишини таъминлаш топширилсин.

 6. Ғолибларга пул мукофотлари белгиланган микдорда тўланиши улар ишлаётган ташкилотлар зиммасига юклансин.

  7. Мазкур буйруқнинг бажарилиши назорати Қўмита раиси биринчи ўринбосари М.М.Махмудов зиммасига юклатилсин.

 Асос: Илмий-техника жамияти Раёсати ва "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги энг яхши рационализаторлик таклифи ва ихтиро" бўйича танлов комиссиясининг-2014 йил 23 январдаги йиғилиши 1-сон баённомаси.

 

Раис                                                         Х.Мирзахидов

 

 

Toshkent sh.

2014-y., “28”-yanvar

32-son

/span