Konkurs

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ВА РАДИОТЕХНИКА, ЭЛЕКТРОНИКА ВА АЛОҚА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖАМИЯТИ «АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ЭНГ ЯХШИ РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК ТАКЛИФИ ВА ИХТИРО» РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

                Мазкур танлов олимлар, муҳандислар, талабалар,   ишлаб чиқаришдаги илғор ходимларнинг   ижодий   салоҳиятидан   янада   унумлироқ   фойдаланиш,   алоқа   ва ахборотлаштириш   соҳасидаги   хизматлар   сифатини   яхшилаш, телекоммуникация ускуналарини замонавийлаштириш, энг яхши рационализаторлик таклифлари ва ихтиро (патент)ларни аниқлашга йўналтирилган.

Ижодий жамоалар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ишчилари, корхоналар ва бирламчи ташкилотлар, рационализаторлик иши деб тан олинган ёки ихтиро учун гувоҳнома (патент) олган иқтидорли мутахассислар танловда иштирок этишлари     мумкин.              

Танлов иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- ариза;

- рационализаторлик таклифи ва ихтиронинг номи, муаллиф(лар) ҳақида қисқача маълумот;

- рационализаторлик таклифи ва ихтиронинг ишлаш принципи ва моҳиятининг тавсифи, схемалари, чизмалари, фото ва бошқа материалларнинг тасвири (асосий тавсифномалари ва параметрлари);

- рационализаторлик таклифлари ва ихтироларнинг қисқача мазмуни;

- Ўзбекистан Республикаси давлат патент идораси томонидан берилган ҳужжатлар (ихтиро учун берилган муаллифлик гувоҳномаси, дастурий маҳсулотни қайд этиш тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар);
- нашр этилган мақолалар ва китоблар нусхаси;

- рационализаторлик таклифлари ва ихтироларнинг афзалликлари;

- рационализаторлик     таклифи     ва     ихтиро     (патент)     муаллифларини рағбатлантириш тўғрисида корхонанинг буйруғи;

- рационализаторлик таклифларининг рўйхатга олинган санаси;

- рационализаторлик таклифларини жорий этишдан келадиган иқтисодий самаранинг тасдиқланган ҳисоб-китоби;

- рационализаторлик таклифидан фойдаланишнинг истиқболи ва имкониятлари тўғрисида қисқача маълумот;
- жорий этиш далолатномаси.
Танловга тақдим этилган материаллар танлов комиссияси томонидан таҳлил қилиниб, ғолиблар аниқланади.

Танлов комиссияси қарорига кўра, энг яхши ихтиро (патент) муаллифларини тақдирлаш учун пул мукофотлари қуйидаги миқдорда белгиланган:
битта биринчи ўрин - 2 млн. сўм ва биринчи даражали диплом.
иккинчи ўрин - 1,5 млн. сўм ва иккинчи даражали диплом;
учинчи ўрин - 1 млн. сўм ва учинчи даражали диплом,

Энг яхши рационализаторлик таклифларининг муаллифларини тақдирлаш учун пул мукофотлари қуйидаги микдорда белгиланган:
битта биринчи ўрин - 1 млн. сўм ва биринчи даражали диплом;

иккита иккинчи ўрин - 800 минг сўмдан ва иккита иккинчи даражали диплом;
учта учинчи ўрин - 600 минг сўмдан ва учта учинчи даражали диплом.
Пул мукофотининг микдори Танлов комиссиясининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.

Соҳадаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, ташкилотлар, корхоналар томонидан ҳужжатлар тўплами Танлов комиссиясига 2010 йил 10 ноябрга қадар тақдим этилиши лозим.
 

Манзил: Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси 7-а уй, Ўзбекистан радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти, тел. 238-41-76.