O'z REA ITJ ilmiy ishlanmalari


ИТЖ янги илмий ишланмалари

 
     Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техник жамияти Рид Соломон кодлари  ва БЧХ (Боуза-Чоудхури-Хоквингем) кодлари ишларини ўрганиш бўйича виртуал лаборатория стендлари учун  DGU 01890, DGU 01888 муаллифлик гувоҳномаларини олган. Ушбу лаборатория ишлари уларни алоқа каналлари бўйлаб боғлиқ бўлмаган  хатолар билан узатишда маълумотлар блокларида хатоларни тузатиш имконини берадиган иккиланмаган циклик кодларни   ўрганишга бағишланган. Шунингдек, виртуал лаборатория стендлари учун ҳар бир иш бўйича қисқа назарий маълумотларни, лаборатория ишини бажариш методикасини, назорат мисолларини, қўшимча топшириқлар ва назорат саволларини ўз ичига оладиган методик таърифлари ишлаб чиқилган.

            Халақитбардош кодлашни қўллаш рақмли алоқа тизимларида халақитлар билан курашишнинг юқори самарали  воситаси ҳисобланади ва узатилаётган ахборотга ахборот кодли сўзларга бир қатор текширувчи симаволларни қўшиш ҳисобига сунъий ортиқчаликни киритишга асосланган. Охирги вақтда шовқинли канлларда рақамли ахборотни узатишда хатоларни аниқловчи ва тузатувчи кодлар кўпгина ахборот узатиш ва сақлаш тизимларида кенг кўлланмоқда.

          Циклик кодлар линияли блокли кодлар классига тааллуқли ва кенг тарқалган ҳисобланади. Циклик кодлар классида БЧХ деб аталадиган қуйи класс кўпроқ аҳамиятга эга. Ушбу кодлар блок узунлиги, код тезлиги ва тузатиш қобилиятининг кенг диапазонлари учун тузилиши мумкин

         Назарий жиҳатдан БЧХ кодлари хатоларнинг исталган сонини тузата олади, бироқ бунда код комбинациясининг узунлиги сезиларли даражада ортади, бу эса маълумотларни узатиш тезлигининг камайишига ва қабул қилувчи узатувчи аппаратуранинг (кодерлар ва декодерлар схамаларининг) мураккаблашишига олиб келади.

           Рида-Соломон кодлари  БЧХ иккиланмаган кодларига киради. Рида-Соломоннинг халақитдан химоялаб кодлашининг асосий ғояси D полиноми кўринишида тақдим этилган ахборот сўзининг иккала томонга маълум бўлган келтириллмайган G полиномига кўпайишидан иборат, натижада полином кўринишида тақдим этилган С код сўзи   ҳосил бўлади.

            Декодлаш аксинча аниқликкача амалга оширилади: Агар С кодли сўзни G полиномига бўлишда декодер ногаҳон қолдиққа эга бўлса, у юқорига хато тўғрисида хабар бериши мумкин. Агар кодли сўз бутун ажраса узатиш муваффақиятли якунланган бўлади.

   


 

  

ЭҲМ учун фильтрларни ўрганиш бўйича лаборатория ишларининг мажмуаси иккита дастурдан иборат ва пассив полосали фильтрлар ишларини ўрганиш, паст ва юқори частотали фильтрларни лойиҳалаш имконини беради.

 Ушбу мажмуа асосидаги тизим «Телекоммуникация» йўналиши бўйича лаборатория ишларини ўтказиш учун мўлжалланган ва талабаларни ўқитиш самарасини ошириш ва лаборатория ускуналари ва асбобларининг камёблигини бартараф этиш имконини беради.

 Техниканинг рақамли электроника ва автоматик бошқариш билан боғлиқ турли соҳалари, илмий тадқиқотлар ва ўқув жараёни фойдаланиш соҳаси ҳисобланади.

 
Тизимдан ўқув жараёнида фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга:
1) замонавий ўртача осциллографнинг нархи юқори ва масалаларнинг тор классини ҳал қиладиган пайтда копьютерлар кўп функцияли, кенг тарқалган ва ҳаммабоп;

2) ШК нисбатан катта экранга эга, бу аудиториянинг осциллограммаларини намойиш этиш имконини беради;

3) рақамлаштирилган сигнални файлга ёзиб олиш сўнгра унга ишлов бериш мумкин;

4) ўқувчилар дастурлаштириш ва виртуал асбоблар ва элементларни моделлаштиришни, сигналларни модуляциялаш ва демодуляциялаш жараёнларининг моҳиятини тушунишни ўрганадилар.

 

 ЭҲМ тури: Pentium-II ва юқори компьютерлари.
Дастурлаш муҳити:  Multisim 8

Операцион муҳит: Windows XP
Ҳажм: 1,1 Мб.


    ЭҲМ учун сигналлар генераторларини ўрганиш бўйича лаборатория ишларининг мажмуаси тўртта дастурдан иборат ва учта нуқтали индуктив генератор, уч нуқтали сиғимли алоқага эга генератор, Клапп генератори, фазани силжитувчи генератор ишини ўрганиш  имконини беради.

 Лаборатория ишларининг мажмуаси «Телекоммуникация» йўналиши бўйича лаборатория ишларини ўтказиш учун мўлжалланган ва талабаларни ўқитиш самарасини ошириш ва лаборатория ускуналари ва асбобларининг камёблигини бартараф этиш имконини беради.

 Техниканинг рақамли электроника ва автоматик бошқариш билан боғлиқ турли соҳалари, илмий тадқиқотлар ва ўқув жараёни фойдаланиш соҳаси ҳисобланади.

Тизимдан ўқув жараёнида фойдаланиш бир қатор афзалликларга эга:
1) замонавий ўртача осциллографнинг нархи юқори ва масалаларнинг тор классини ҳал қиладиган   пайтда копьютерлар кўп функцияли, кенг тарқалган ва ҳаммабоп;

2) ШК нисбатан катта экранга эга, бу осциллограммаларни намойиш этиш имконини беради;

3) рақамлаштирилган сигнални файлга ёзиб олиш сўнгра унга ишлов бериш мумкин;

4) ўқувчилар дастурлаштириш ва виртуал асбоблар ва элементларни моделлаштиришни, сигналларни модуляциялаш ва демодуляциялаш жараёнларининг моҳиятини тушунишни ўрганадилар.

 

 ЭҲМ тури: Pentium-II ва юқори компьютерлари.
Датурлаш муҳити:  Multisim 8

Операцион муҳит: Windows XP
Ҳажм: 1 Мб.