O'z REA ITJ nizomi

    


Ўзбекистон Республикаси радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти Бошқарув Пленумининг 2008 йил 18 мартда ўзгартиришлар киритилиб тасдиқланди

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил “11” августда № 274п-сон билан  қайта Давлат рўйхатига олинди

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Ўзбекистон радиотехника, электроника

ва алоқа илмий-техника жамиятнинг

 
НИЗОМИ
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент ш. – 2008 йил

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
 1.1. Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти (Ўз РЭА ИТЖ) - олимлар, мутахассислар, техник-мухандис ходим-лар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларининг радиотехника, электроника ва алоқа соҳалари тараққиётини ҳамкорликда эркин ҳуқуқлар асосида амалга оширувчи нодавлат, нотижорат ижодий жамоат ташкилотидир.
 1.2. Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти (матнда Ўз РЭА ИТЖ деб юритилади), Юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси  Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат, нотижорат ташкилотлар тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси жамоат бирлашмалар тўғрисида”ги қонунларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ иш юритади.
 1.3. Ўз РЭА ИТЖ таркибига ихтиёрий равишда Жамиятнинг вилоят ҳамда бошланғич ташкилотлари киради.
 1.4. Ўз РЭА ИТЖ фаолияти демократия, тенг ҳуқуқлилик, аъзоларнинг ўз-ўзини бошқариш, ҳуқуқийлик, ошкоралик Жамият барча органларнинг сайланиши ва уларнинг мунтазам ҳисоботи принципларига асосланади.
 1.5. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб боради.
 1.6. Номи - Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техник жамияти.
   Қисқартирилган номи - Ўз РЭА ИТЖ
 1.7. Ўз РЭА ИТЖ раҳбар органи бўлмиш Президиум Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси 7а-уйда жойлашган.
 
 
II. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Ўз РЭА ИТЖнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

-  Ўзбекистонда илғор техник ва иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш ва кўмаклашиш;

- Ўзбекистонда алоқа корхоналарини техник қайта қуроллантириш, қайта қуриш ва модернизациялаш муаммоларини ҳал этишда радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника (РЭА ИТЖ) ижодий профессионал аъзоларининг кучларини бирлаштириш ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

- радиотехника, электроника ва алоқа соҳасида олимлар, муҳандислар ва мутахассислар ижодий салоҳиятини очиш, улар меҳнатининг аҳамиятини ва нуфузини ошириш, жамоат томонидан эътироф қилиниши учун зарур шароитлар яратиш;

- илмий фаолият соҳасида интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида олимлар ва муҳандислар илғор қисмини бирлаштириш илмий-техник прогресс тезлашувига кўмаклашиш;

- радиотехника, электроника ва алоқа соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашиш.

 2.2. Жамият ўз олдига қуйидаги асосий вазифаларни қўяди:

- кадрлар малакасини, профессионал даражасини ошириш, тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш;

- фан ва техника ютуқларини, илғор тажрибани тарғиб қилиш;

- истиқболли фикр ва таклифларни техник иқтисодий асослаш йўлларини қидириш;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларининг ижтимоий ҳамда интеллектуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- чет эл илмий-техник жамиятлари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

- халқаро алмашувларнинг қабул қилинган формаларидан фойдаланиш, шу жумладан аъзоларнинг Жамият маблағи ҳисобидан чет эл сафарига чиқиш ва хорижий мутахассисларни қабул қилиш;

- турли давлат ва жамоат органларида жамият аъзолари манфаатлари бўйича иш юритиш;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларини мазкур Низом доирасида тегишли ахборотлардан  малакали тарзда хабардор қилиш, ёшларга илғор тажриба билимларини олишга интилишда кўмаклашиш;

- соҳада ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришда кўмаклашиш;

- ўхшаш жамиятлар билан, ўзаро манфаатдорлик асосида республикалараро алоқани ривожлантиришда кўмаклашиш;

- соҳада илғор технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш.

 2.3. Ушбу вазифаларни амалга ошира бориб, Ўз РЭА ИТЖ қонун билан белгиланган тартибда:

- радиотехника, электроника ва алоқанинг долзарб муаммолари бўйича истиқболли илмий-техник ишланмалар ташаббускори бўлади, эксперт ва илмий-техник кенгашлар тузади, жамоат экспертизасини ўтказади, алоқа объективларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш масалалари муҳокамасида қатнашади;

- экспертизация учун жамоат стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини яратади;

- турли илмий, илмий-техник ва ўқув тадбирларини (симпозиумлар, конференциялар, кўриклар, семинарлар, конкурслар ва бош.) ўтказади;

-   доимий ишлайдиган қўмиталар, секциялар, комиссиялар тузади;

- белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади;

- Ўз РЭА ИТЖ аъзоларини, олимлар, мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, қўшимча пенсия таъминоти, суғурта, хайрия мақсадларида махсус фондлар яратади;

- узлуксиз таълимни ташкиллаштиришда, илғор тажриба мактабини олиб боришда, илмий хизмат сафарларини, ишлаб чиқариш экскурсияларини ташкиллаштиришда қатнашади;

- ахборот хизмат кўрсатишни амалга оширади, ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий ишлар, брошюралар, плакатлар, конференциялар, семинарлар маърузаларининг тўпламлари, журналлар нашр қилади;

- Халқаро ташкилотларда халқаро, илмий тажрибани (илмий хизмат сафарлари) ривожлантиришда қатнашади, ушбу Низомда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатади;

- Жамият аъзолари, ташкилотлар, бирлашмаларнинг Давлат ва бошқа мукофотлар, фахрий унвон, Жамият фахрий аъзолари даражасини олиш учун тақдим этилган шуларнинг жамоат муҳокамасини олиб боради ва таклиф қилади, жамиятнинг юксак илмий ютуқлар ва муҳандислик ишланмалари учун бериладиган мукофотларини тасдиқлайди ва топширади, Жамиятнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабларига ўқувчиларига бериладиган стипендиясини тасдиқлайди;

- қонунлар, қарорлар, стандартларни муҳокама қилишда таклифлар, республика илмий-техник прогресси соҳасида турли хил таклифлар беради;

-  жамоат экспертизасини амалга ошира бориб, маълумотнома нашрлар, илмий-техник ҳужжатлар, ўқув қўлланмалар ва китоблар, шунингдек бажарилган ишларни баҳолаш билан чиқади;

- олий ўқув юртларига ишлаб чиқаришдаги мутахассислардан бўлган кадрларни тайёрлашда ва қайта тайёрлашда, талабалар ишлаб чиқариш ўқувини уюштиришда, диплом лойиҳалари ва ишлари мавзуларини белгилашда ёрдам беради, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун зарур шароитлар яратилишига, ёш мутахассислардан фойдаланишни яхшилашга ва улар меҳнатини оқилона ташкил қилишга кўмаклашади;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган, Жамият мақсад ва вазифаларига жавоб берувчи бошқа фаолиятни амалга оширади.

 2.4. Жамият:

- Ўз фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф қилинган принцип ва нормативларига кўзда тутилган нормаларга риоя қилиши;

- ҳар йили жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказувчи органни доимий ишловчи раҳбар органнинг ҳақиқатда жойлашган ўрнини, унинг номини ва юридик шахсларнинг ягона Давлат реестрига киритиладиган маълумотлар ҳажмида жамият раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, ўз фаолиятини давом эттираётгани тўғрисида хабардор қилиши;

- рўйхатга олувчи органларга ўтказиладиган жамоат тадбирларига кириш ҳуқуқини бериши;

- ўз мулки ва пул маблағларидан фойдаланилиши бўйича маълумотдан фойдалана олишни таъминлаш;

- белгиланган тартибда рўйхатга олувчи ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.

 
III. Ўз РЭА ИТЖ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ
 3.1. Ўз РЭА ИТЖ профессионал ва ҳудудий ишлаб чиқариш принципи бўйича тузилади ва жамоа аъзолари ҳамда 18 ёшга етган фуқоролардан иборат бўлади.
 3.2. Якка тартибда жамият аъзоси бўлиб,  радиотехник, электроника ва алоқа соҳасида ижодий фаолият кўрсатаётган ҳамда Ўз РЭА ИТЖ Низомини тан оладиган ҳар бир олим, муҳандис-техник, ходим, мутахассис, талаба, ўқувчи бўлиши мумкин. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва давлат таркибига кирмайдиган чет эл ташкилотлари ҳам аъзо бўлишлари мумкин.
 3.3. Акциядорлик компаниялари, уларнинг ташкилотлари, қўшма корхоналар, корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг структура бўлинмалари илмий-тадқиқот лойиҳа ва конструкторлик ташкилотлари ўқув юртлари жамиятнинг жамоат аъзоси бўлишлари мумкин.
 3.4. Соҳада ягона илмий-техника сиёсатини ташкил қилиш ва олиб бориш мақасадида Ўз РЭА ИТЖ бўйича секция ва қўмиталар тузилади.
 3.5. Ўз РЭА ИТЖ халқаро жамоат (ноҳукумат) бирлашмаларига кириш, ҳам республика ҳудуда, ҳам ундан ташқарида, давлат ва касаба уюшмаси органлари билан тузилган битимга кўра, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга
 3.6. Ўз РЭА ИТЖ таркибидаги ҳар бир жамоа аъзо (ёки Ўз РЭА ИТЖнинг вилоят ташкилотлари) ўз ишини Ўз РЭА ИТЖ Низомига кўра, Жамият Бошқаруви (ёки унинг вилоят ташкилоти) билан мувофиқлаштирган ҳолда, мустақил юритади.
  3.7. Вилоят ташаббусига кўра Ўз РЭА ИТЖнинг Жамият Низомини тан оладиган ва шу вилоят худудида иш кўрадиган вилоят Бошқаруви тузилиши мумкин.
 

IV. ЎЗБЕКИСТОН РАДИОТЕХНИКА, ЭЛЕКТРОНИКА ВА АЛОҚА ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖАМИЯТИ АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА АЪЗОЛИКДАН ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ

4.1. Жамиятга якка тартибда аъзо бўлишни ҳоҳловчилар ўзларининг асосий иш жойларида бериладиган аризаларга кўра ташкилот (корхона) умумий мажлисида бевосита айнан Жамият Бошқарувида қабул қилинадилар.

 4.2. Якка тартибидаги аъзоларга аъзолик билети ҳамда “Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти аъзоси” нишони берилади.
 4.3. Ўз РЭА ИТЖ жамоа тартибида аъзо бўлиш шу жамоанинг аризасига кўра амалга оширилади ва Жамият Бошқаруви президиумининг қарори билан тасдиқланади. Жамият Бошқаруви ҳамда унинг жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар тўла мустақиллик, ўзаро манфаатдорлик, Жамиятга ихтиёрий равишда аъзо бўлиш ва ихтиёрий равишда ундан чиқиш ва ўз фикрини ҳурматлаш принципи асосида олиб борилади.
 4.4. Жамиятнинг жамоа аъзоларига белгиланган намунадаги аъзолик билети  берилади.
 4.5. Жамият якка тартибдаги аъзосининг ҳуқуқлари:

- раҳбар орган сайлаш ва сайланиш;

- ўзининг ғоялари ва таклифларини амалга оширишда ёрдам олиш;

- Низом билан танишиб чиқиш ва ахборот олиш;

- Ўз РЭА ИТЖнинг барча орган ариза ва таклифлар билан мурожат қилиш, жамиятнинг аъзолари, раҳбарияти, иш усули ва йўналиши ҳақида ўз фикрини эркин баён этиш;

 - Жамият, хўжалик ҳисобидаги ҳамда жамоатчилик корхоналарининг ишларида қатнашиш;

 - Ўз РЭА ИТЖ ва унинг ташкилотлари томонидан илмий, илмий-техник фаолиятини амалга оширишда қатнашиш;

 - Ўз РЭА ИТЖ нашрларида ўз ишини чоп этиш;

- мазкур Низомга биноан ижтимоий ёки бошқа турдаги ёрдам олиш;

- аъзолик билети, Ўз РЭА ИТЖнинг кўкрак Нишони         ва низомига эга бўлиши;

- тегишли қўмита ва секциялар томонидан маъқулланган ишларни соҳа нашрларида чоп этиш.

 4.6. Ўз РЭА ИТЖнинг жамоа аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Жамият томонидан ўтказиладиган ҳар қандай тадбирда иштирок этиш ва мустақил равишда тадбир ўтказиш;

- хўжалик ҳисоби асосида шартномалар тузиш  ва ишларни бажариш ҳуқуқидан фойдаланиш;

- Қуролтой, Республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган конференцияларда қатнашиш учун ўз вакилларини юбориш;

- Мажлисларда, конференция ва Пленумларда Ўз РЭА ИТЖнинг раҳбар органларига ваколатли вакиллар сайлаш, уларни чақириб олиш (алмаштириш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда);

- Ўз РЭА ИТЖнинг тегишли қўмиталаридан илмий-техник ахборот, маслаҳат ва хулосалар олиш зарур ҳолларда, Жамиятнинг ўтказиладиган тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ёрдамини олиш.

 4.7. Жамият якка тартибдаги ва жамоа аъзоларининг мажбуриятлари:
- мазкур Низом талабларини бажариш;
- Жамият ишларида фаол қатнашиш;

- жамоа аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаш;

- Ўз РЭА ИТЖга ўз фаолияти тўғрисида маълумот тақдим этиш;

- юқори турувчи органлар қарорларини бажариш.

 4.8. Низомни бажармаган аъзоларига нисбатан жамоатчилик тарбия чоралари, ўртоқлик танқиди, огоҳлантириш, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан ва энг сўнги чора – Жамиятдан четлаштириш чораси қўлланилади. Жамиятдан четлаштириш қарори хусусида Қурилтойга шикоят билан мурожат қилиниши мумкин.
4.9. Жамият аъзолигидан чиқиш тегишли ариза ва Ўз РЭА ИТЖ Президиумининг қарори бўлганда амалга оширилади.
 

V. ЎЗБЕКИСТОН РАДИОТЕХНИКА, ЭЛЕКТРОНИКА ВА АЛОҚА

ИЛМИЙ-ТЕХНИК ЖАМИЯТИНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ

5.1. Ўз РЭА ИТЖнинг юқори органи Қурултой ҳисобланади. Қурултой беш йилда бир марта чақирилади.
5.2. Қурултойнинг кун тартиби, иштирок этувчилар сони, вақти ва ўтказиладиган жойи Президиум томонидан белгиланади.
5.3. Навбатдан ташқари Қурултой Жамият якка ва жамоа аъзолари умумий сонининг камида 1/3 қисмидан кам бўлмаган ҳолда қондирилади.
5.4. Ўз РЭА ИТЖ Қурултойи:

- Бошқарув ва унинг тафтиш қўмиталарининг ҳисоботини тинглайди;

- Жамият Низомини  тасдиқлайди, кўриб чиқади, ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритади;

- Жамият фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишларини белгилайди;

- Жамият Бошқарувини  сайлайди;

- бошқа жамоат бирлашмаларининг конференцияларига ва уларнинг раҳбар органларига вакилларни сайлайди;

- Ўз РЭА ИТЖнинг раҳбар органларига сайлаш очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Бошқарув ва тафтиш қўмиталарнинг сони Қурултой томонидан белгиланади.

Раҳбар органларига сайланаётган номзодлар кенг ошкоралик шароитида муҳокама қилинади, ҳар бир делегат уларнинг номзодини қайтариш ёки танқид қилиш ҳуқуқига эга. Раҳбар органларига сайлов раҳбарларни алмаштириб туриш, ворислик асосида ўтказилади.

- Қурултой қонуний ҳуқуқли ҳисобланади, агар унинг ишида сайланган вакилларнинг (Жамият аъзоларининг) ярмидан кўпи иштирок этса;

-   Жамият Бошқарув Қурултойлар ўртасида Жамият Бошқарувининг янги аъзоларини кооптация қилиш ҳуқуқига эга;

5.5. Ўз РЭА ИТЖ Бошқаруви:

- Қурилтойлар орасидаги даврда Жамият фаолиятига раҳбарлик қилади;

- Раис ва унинг ўринбосарларини сайлайди;

- Қурултой қарорларини ҳамда жамият Низомидан келиб чиқадиган вазифалар бажарилишни ташкил қилади;

- Жамиятнинг амалдаги Низомига  ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга, уларни Қурултойда тасдиқлаш билан;

- Президиумнинг ҳисоботини тинглайди ва Бошқарув иш режаси ҳамда бюджетини тасдиқлайди;

- Бошқарув Пленуми бир йилда камида бир маротаба чақирилади ва унинг ишида Бошқарув аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, қонуний ҳуқуқли ҳисобланади.

5.6. Жорий ишларни олиб бориш учун Президиум сайланади:

- Қурултой ва Пленум қарорларининг амалда бажарилишини ташкиллаштиради;

- Жамиятнинг молия ва тематик режалари тузилишини ва бажарилишини ташкиллаштиради;

- тематик иш режаси ва бюджет асосида Бошқарув Пленумлари ўртасида жорий ишларни амалга оширади;

- Жамиятга аъзолар қабул қилинишини ва жамият аъзолигидан чиқишни амалга оширади;

- Жамият номидан шартномалар тузади, БИЖ ташкил этиб уларнинг ишини хўжалик ҳисоби асосида юритади;

- фаолиятнинг йўналишларига мос равишда мутахассис сифатида хўжалик ҳисобидаги бирлашмаларнинг бошқа турларини тузади;
- илмий-техник тадбирлар ўтказади, шу жумладан хорижий мутахасислар иштирокида;

- Республика ва вилоят штат ходимларининг аппаратини тузади, Бошқарувнинг иш ҳажмини, ҳарактерини ва даромадларини ҳисобга олган ҳолда уларга мансаб окладлари, устама ҳақлари ва мукофотлашнинг бошқа турларини белгилайди, вазифаларнинг тақсимланишини тасдиқлайди;

- вилоят Бошқарувлари ва жамиятга кирувчи бошқа бўлинмалар бюджетини ҳамда ишларнинг тематик режасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг, бажарилишини тинглайди;

- штатдаги ходимларнинг Республика қонунчилик нормаларига мувофиқ иш ва дам олиш режимини, уларнинг ижтимоий таъминотини, ижтимоий суғуртасини белгилайди;

- буюк илмий ютуқлар ва муҳандислик ишланмалари учун номли мукофотлар белгилайди;

- Давлат ва идоравий мукофотларга (“Алоқа устаси”, “Ўз ишининг устаси”) тақдим этади;

- олий ва ўрта ўқув юртлари талабаларига, ўқувчиларига стипендиялар таъсис этади;
- Ўз РЭА ИТЖ «фахрий аъзоси» унвонини беради;

- штатлар рўйхатидаги ходимларнинг уй-жой, тиббиёт билан боғлиқ бўлган масалаларини ҳал қилади.

Пленум ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
5.7. Жамият раиси (у йўқлигида унинг ўринбосарлари) республика Бошқаруви Президиум мажлисларини бошқаради ва олиб боради.
 5.8. Бошқарув фаолияти беш йил муддатга сайланадиган, уч кишидан иборат тафтиш ҳайъати томонидан назорат қилинади. Ўз РЭА ИТЖ тафтиш ҳайъати жамият ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилишини, бюджет моддалари сарф-харажати тўғрилигини, илмий-техник, ташкилий, молиявий-хўжалик фаолиятни тафтиш ҳайъати Низомига биноан олиб бориб, Қурултойда ҳисобот беради; Жамият аъзоларининг ариза шикоят ва таклифларини кўриб чиқади.
 
VI. Ўз РЭА ИТЖнинг ВИЛОЯТ ТАШКИЛОТЛАРИ

6.1. Ўз РЭА ИТЖ вилоят ташкилотининг юқори органи – конференциядир. Конференция беш йилда бир маротаба чақирилади.

 

6.2. Конференциянинг иш тартиби, қатнашувчи вакиллар сони ва жойи Бошқарув ёки Президиум томонидан белгиланади.

6.3. Вилоят ташкилотининг конференцияси:

- вилоят Бошқаруви ва тафтиш ҳайъатининг ахборотини тинглайди;

- ташкилот фаолиятининг асосий мақсадларини ва вазифаларини белгилайди;

- вилоят Бошқарувини сайлайди;
- Қурултой ва республика конференциясига вакиллар сайлайди;

- бошқа жамоат бирлашмаларининг раҳбар органларига, конференция, Қурултойларига ўз вакилларини сайлайди.

6.4. Бошқарув навбатдаги Қурултойдан сўнг ўзининг биринчи ташкилий Пленумида Раис ва раис ўринбосари, илмий-котиб ҳамда Президиум аъзоларини сайлайди.

- раис, раис ўринбосарлари, илмий котиб ва президиум аъзолари Ўз РЭА ИТЖ Пленум қарори билан озод қилинадилар.

- бўлим фаолиятига, умумий йиғилиш томонидан беш йил муддатга сайланадиган Раис раҳбарлик қилади. Бўлим раиси янги муддатга бир неча марта сайланиши мумкин.

- Бўлим Раисининг ўринбосари бўлимнинг умумий йиғилиши томонидан беш йил муддатга сайланади. Бўлим раисининг ўринбосари Раис йўқлигида унинг ўрнига қолади, Бошқарувнинг ва бўлим раисининг алоҳида топшириқларини бажаради.

6.5. Бошқарув юқори орган бўлиб конференциялар орасида заруриятга қараб (камида бир йилда бир марта) Пленум ўтказади.
Бошқарув қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- конференциялар ўртасидаги даврда асосий илмий-техник йўналишларни, молиявий ташкилий ишларни кўриб чиқиш ва белгилаш;
- тематик иш режалари ва бюджетни тасдиқлаш;

- Президумнинг Пленумлар ўртасидаги иши тўғрисидаги ҳисоботни тинглаш;

- Бошқарув таркибига ўзгартиришлар киритиш.
6.6. Пленумлар орасида ижро этувчи орган – Президиум. Президиум бир чоракда йилда камида бир маротаба йиғилади.
6.7. Бошқарув фаолияти тафтиш ҳайъати томонидан назорат қилинади.
6.8. Вилоят Бошқаруви ва бошланғич ташкилотлар ўз фаолиятларида Ўз РЭА ИТЖ Низомига таянадилар.
 

VII. Ўз РЭА ИТЖнинг БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА БОШҚА ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗУМЛАРИ

7.1. Бошланғич ташкилот учта мутахассисдан кам бўлмаган ташаббускор гуруҳ қарорига кўра тузилади. Ариза тегишли вилоят, республика Бошқарувларига топширилади. Бошланғич ташкилотнинг тасдиқланиши тўғрисидаги қарор республика, вилоят Президиумлари аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
7.2. Бошланғич ташкилотнинг олий органи 2-3 йилда бир маротаба ўтказиладиган Умумий йиғилиш ҳисобланади.
7.3. Умумий йиғилиш:

- бошланғич ташкилотлар кенгашлари ва тафтиш ҳайъатининг ҳисоботларини тинглайди;

- Низомнинг асосий мақсад ва  вазифаларидан ҳамда Низом тақдим этган ҳуқуқлардан келиб чиққадиган илмий, илмий-техник, ташкилий ҳамда молиявий масалаларни кўриб чиқади ва ҳал этади;

- Кенгашни, Раис, унинг ўринбосарларини, илмий-котиб, тафтиш ҳайъати ҳисобчисини сайлайди, уларнинг ваколат муддати беш йил;

- вилоят конференциясига  республика Қурултойи ўз вакилларини сайлайди.

 7.4. Бирламчи ташкилотлар ва бошқа жамоат структураларининг фаолияти устидан назорат уларнинг тафтиш ҳайъатлари, юқори турувчи вилоят Республика Бошқарувлари томонидан амалга оширилади.
 
VIII. Ўз РЭА ИТЖнинг ҲУҚУҚИ, МАБЛАҒИ ВА МУЛКИ
8.1. Ушбу низом, умуман олганда, республика ташкилотларининг барчасига, шу жумладан вилоят ва бошланғич ташкилотларга ҳам таалуқлидир. Шу билан бирга, вилоят ва бошланғич ташкилотлар, ушбу Низомга зид бўлмаган, ўзларининг Низомларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш ҳуқуқига эгадирлар.
8.2. Ўз РЭА ИТЖ собиқ А.С.Попов номидаги БИТЖнинг ҳуқуқи, маблағи ва мулкининг вориси бўлиб уларга жавобгардир.
8.3. Ўз РЭА ИТЖ республика вилоят юридик шахс бўлиб, ўзининг муҳрига, штампига ва символикасига эга. Республика ичида ва унинг ташқарисидаги банкларда ҳисоб рақами очади, ўрнатилган тартибда касса операцияларини олиб боради.

8.4. Ўз РЭА ИТЖ ва вилоят Бошқарувининг пул маблағлари аъзолик, кириш, жамият аъзосининг йиллик бадалларидан ташкил этилади.

8.5. Маблағлар сўмлардан, чет эл валюталаридан, акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлардан, шунингдек ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз мулклардан ташкил топади. Мулк ва маблағлар Жамият мулки ҳисобланиб қонун томонидан муҳофаза қилинади.

8.6. Ўз РЭА ИТЖ молиявий фаолиятини мустақил равишда ёки шартнома асосида марказлаштирилган бухгалтериялар орқали олиб бориши мумкин.

8.7. Ўз РЭА ИТЖ бошланғич ташкилотнинг пул маблағлари аъзолик бадалларидан,  юқори ташкилотларнинг тушумлари ва илмий-техник ривожланишига ажратиладиган маблағлардан ташкил топади. Мутахассислар, ИТХ, олимлар, талабалар ва пенсионерлар учун аъзолик бадалининг миқдори Президиум томонидан белгиланади.

 8.8. Жамият ўзининг Низомда кўрсатилган мақсадларига эришиш учун, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқани ривожлантириш жамғармасини тузиш мумкин.
8.9. Ўз РЭА ИТЖнинг маблағи ва мулки шу жамият Президиуми фармойишига биноан сарфланади. Жамиятнинг Президиуми маблағларни ўз вақтида йиғиш, сақлаш ва тўғри сарфлашга жавобгардир.
8.10. Ўз РЭА ИТЖнинг молиявий алоқалари бошқа жамиятлар билан шартномалар асосида олиб борилади.
8.11. Ўз РЭА ИТЖнинг молиявий фаолияти тафтиш ҳайъати томонидан назорат қилинади.
8.12. Ўз РЭА ИТЖнинг мулкини ижарага олинган ёки сотиб олинган бинолар, турли ускуналар, материаллар ва транспорт воситалари ташкил этади. Жамият штат рўйхатидаги ходимлар учун ўрнатилган тартибда уй-жой, ер участкалари сотиб олиши мумкин.
8.13. Қуйи ташкилотлар тугатилганда, уларнинг мулклари ва маблағлари Низомда кўрсатилган мақсадларга йўналтирилади.
 

IX. Ўз РЭА ИТЖ НИЗОМИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

 9.1. Жамият Низоми мазмунининг ўзгартирилиши ва тўлдирилиши Жамият Қурултойи қарори билан, вакиллар учдан икки қисмининг овози орқали амалга оширилади.
 9.2. Низомга киритиладиган, Қурултой томонидан қабул қилинган ўзгартиришлар ва қўшимчалар қонун билан ўрнатилган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур.
 
X. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ
10.1.Жамиятни қайта ташкил қилиш ва тугатиш Қурултой қарорига кўра ёки қонунчилик билан кўзда тутилган асосларда ва тартибда амалга оширилади. Жамият тугатилган тақдирда, Жамиятнинг бутун маблағлари ва мулкидан Низом фаолиятини ривожлантириш учун фойдаланилади.

Қурултой қарори билан тугатиш комиссияси тузилади, комиссияга тўлиқ таркибда Жамиятнинг тафтиш ҳайъати киради.

10.2. Жамиятнинг тугатилиши Қурултой томонидан тузиладиган тугатиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
10.3. Қурултойнинг жамиятини тугатиш тўғрисидаги қарор, уни юридик шахсларни ягона Давлат реестиридан чиқариш учун, жамоат ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилишини амалга оширадиган органга юборилади.
10.4. Юридик шахсларнинг ягона Давлат реестрига ёзув киритилгандан сўнг, Жамиятни тугатиш тугалланган, Жамиятнинг ўзи фаолиятини тўхтатган ҳисобланади
 
 

                                   Жамият раиси                                 А.Арипов